Парламент ИИБ ходимларини обрўсизлантириш мақсадида тасвирга олганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 28 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисда ички ишлар органлари ходимларининг фотосуратлари ва видеоларини “обрўсизлантириш мақсадида” интернет тармоғида эълон қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда “Медиазона” ёзади.
Қонун лойиҳасининг муаллифи – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги. Департамент маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «обрўсизлантирувчи» материалларни интернетга жойлаштирганлик учун жазони кўзда тутувчи 195-2-моддани қўшишни таклиф қилди.
“Обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида” хизмат вазифасини бажараётган ходимнинг сурати ёки видеосини жойлаштирган фойдаланувчиларга 17 миллион сўм миқдорида жарима солиш ёки 15 суткагача махсус сақлаш ҳибсхонасига жўнатиш таклиф қилинди.
Шарҳлар