Парламент спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари спорт соҳасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради парламент қуйи палатаси.
Ҳужжат билан Жиноят кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Спорт мусобақалари иштирокчиси ва ташкилотчиси томонидан моддий бойлик ёки мулкий неъматларни қонунга хилоф равишда олганлик, шунингдек спорт мусобақалари иштирокчиси ва ташкилотчисига пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллий қонунчиликни замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, спорт соҳасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳар бир инсон учун масъулият муқаррарлигини таъминлаш ва халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини оширишга хизмат қилади , – дейилади хабарда.
Шарҳлар