Парламентда уч нафар иштирок этмаётган депутат номидан овоз берилгани маълум бўлди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 19 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида кун тартиби ва битта қонун лойиҳасини муҳокама қилишда иштирок этмаган уч депутатнинг овози инобатга олинди, деб ёзади “Газета.уз” нашри.
Парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов йиғилишда иштирок этган 112 нафар депутатни, жумладан, Қонунчилик палатасининг Тошкент шаҳридаги 103 нафар депутатини ҳамда ва масофадан 9 нафар депутат: Қашқадарё вилоятидан 3 нафар ва Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидан 6 нафар депутатни рўйхатга олди.
Кун тартибидаги масала муҳокама қилинаётганда Хоразм вилоятидан барча 6 депутат ёқлаб овоз берган.
Шундан сўнг парламент аъзолари маъмурий ислоҳотлар доирасида қўмиталар ва инспекцияларнинг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган 13 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунувчи Агросаноат мажмуи фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги номлари ўзгармоқда.
Хоразм вилоятидаги студия вакили яна 6 нафар депутат қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлаганини айтди.
Спикер студияда «олти депутат кўринмаётганини таъкидлади. Мулоқот қуйидагича кечди:
— Ҳурматли спикер, ҳозир учтаси етиб келади…
— Унақа деманг. Борини айтинг. Яримга камайтиринг. Унақа бўлмайди.
Иккинчи ўқишда овоз бериш чоғида Хоразм вилоятидан 3 нафар депутат «ёқлаб» овоз берган деб ҳисобланди.
IMEI-кодни қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш, шунингдек криптоактивлар муомаласи ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи кодексларга тузатишлар йиғилишда қабул қилинган қонунлардан бирига айланди.
Шарҳлар