Парламентлараро ҳамкорлик бўйича фикрлар алмашилди

Фото: Олий мажлис

11 май куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Ван Дунмин билан учрашди.

Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг сиёсий иродаси, мунтазам учрашувлари туфайли Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламли аҳамият касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани эътироф этилган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил январь ойида Хитой Республикасига қилган давлат ташрифи ҳар томонлама мазмунли ва самарали кечгани, мамлакатлар ва халқлар учун манфаатли келишувларга эришилгани алоҳида таъкидланган.

Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган Қўшма баёнот ҳамда бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилингани барча соҳалардаги алоқаларни жадал ривожлантирига хизмат қилаётгани қайд этилган.

«Ван Дунмин Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга чиқаётгани, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат олиб борилаётганини юқори баҳолади ва мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди», – дейилган.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича фикрлар алмашилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.