Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ер солиғидан озод этилади
27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологияларни ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 238-сонли Қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар ер солиғидан (экин майдонлари бундан мустасно) озод этилади.
Имтиёз Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин қўлланилади.
Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, шунингдек пиллачилик учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидаги мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади.
Солиқ кодекси 414-модда
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси 0 % этиб белгиланган.
Шу билан бирга, солиқ тўловчилар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 % миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир.
Солиқ кодекси 337-модда
Шарҳлар