Партиялардан президентликка номзодларни илгари суриш 17 майдан бошланади
Ўзбекистонда 9 июль куни бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлисида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Партиялар 13 майга қадар ўз ваколатли вакилларининг рўйхатга олиниши тўғрисида эълон қилишлари ва 15 майга қадар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этишлари шарт, – дейди МСК раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Партиялардан номзодларни илгари суриш 17 майдан 1 июнгача бўлган муддатга режалаштирилган, номзодларни рўйхатга олиш ҳужжатлари МСКга 2 июнгача топширилиши керак. Рўйхатдан ўтиш 6 июнда тугайди.
Шарҳлар