Паспортингизда қайси телефон рақамлари рўйхатга олинганини текшириш мумкин

Источник: Robin Worrall/unsplash.com

Паспорт эгалари ўз паспорт маълумотларига бегона рақамлар расмийлаштирилганидан бехабар бўлган ҳолатлар охирги пайтларда тез-тез учрамоқда. Биз паспортингизга қайси телефон рақамлари рўйхатдан ўтказилганини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида йўриқнома туздик. Бу хизмат бепул тақдим этилади.

Beeline

Телефонингиздан *303# рақамини теринг, бунга жавобан сизга паспортингиз бўйича рўйхатдан ўтган рақамлар кўрсатилган SMS -хабар келади.

Ucell

*360# қисқа рақамига сўров юбориш керак. Рўйхатга олинган рақам(лар) фақат бу сўровни юборган абонент рақами қайси паспорт бўйича рўйхатдан ўтган бўлса, шу паспорт бўйича тақдим этилади.

Mobiuz (UMS)

Қайси рақамлар абонент номига уланганини *151# USSD-командаси ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Uzmobile

Сиз паспортингиз бўйича рўйхатдан ўтган барча рақамлар рўйхатини *100*5# USSD-буйруғини териш ёки 106 рақамига бўш SMS хабар юбориш орқали билиб олишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.