Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Рахманов Шерзод Шухратович номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерзод Рахманов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар