Жиззахда Lacetti йўл четидаги тўсиққа урилиб, пастликка тушиб кетди
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, Lacetti пастликка тушиб кетгани акс этган видеолавҳа юзасидан муносабат эълон қилди.
Ҳодиса 24 июнь куни соат 13:00 ларда, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 982 км.да юз берган.
Самарқанд вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб бораётиб, руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб пастга тушиб кетган. Оқибатда ушбу автомашина салонида бўлган 29 ёшли йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Улашиш:
Шарҳлар