Павел Дуров Ўзбекистонга сафари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди
Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров ўзининг Телеграм-каналида Ўзбекистонга қилган саёҳати ҳақида пост жойлади.
Дуровнинг айтишича, Ўзбекистон аҳолиси мессенжерни яхши кўради ва мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ундан фойдаланади. У мамлакатдаги ҳар бир бизнес телеграм бот ёки каналидан фойдаланишини таъкидлади.
«Саёҳатим давомида жадал ривожланаётган Тошкентнинг илғор инфратузилмаси, Ўзбекистон шаҳарлари ва ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди. Кўплаб ёш ва иқтидорли, қалби меҳрибон инсонларни учратдим. “Ишончли қабул учун миннатдорман ва шу йил охирида қуёшли Тошкентда узоқроқ қолишга умид қиламан”, – дея хулоса қилди Дуров.
Улашиш:
Шарҳлар