Қашқадарёда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, уни далага ташлаб кетди ва ўлимига сабабчи бўлди

Фото: кадр из видео

Қашқадарё вилоятида Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласида қолдириб кетди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда “Овоз” дастури хабар бермоқда.

Ҳодиса Қарши туманида тунги вақтда содир бўлган. Ҳайдовчи алкоголь мастлик ҳолатида бўлган эркакни юриб юборган. Сўнг у жабрланувчини машинасига ортиб, далага олиб келган ва шу ерда қолдириб кетган. Оқибатда пиёда вафот этган.

Ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва хавф ичида қолдириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ҳибсга олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.