Ортиқҳўжаев раислигидаги “Пахтакор” футбол клуби сотилмайди
Аввалроқ, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, жорий йилнинг 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
«Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинади», – дейилган хабарда.
Аввалроқ, Жаҳонгир Ортиқҳўжаев футбол клубининг раиси лавозимида қолганини ёзгандик.
Улашиш:
Шарҳлар