Пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда

Фото: Nova24

Ўзбекистон “Allianz Pension Ranking 2023” пенсия рейтингидаги 75 та мамлакатлар қаторида 71-ўринни эгаллаган (Қозиғистон 34-ўринда, Россия – 37, Туркия – 59-ўринда). Мазкур рейтинг учта суб-индексларга асосланган, булар: базавий шароитлар, барқарорлик ва пенсия тизимининг монандлиги. Улар 1 дан 7 гача бўлган шкала бўйича баҳоланади (бунда 1 – энг юқори баҳо). Ўзбекистоннинг умумий баҳоси 4,5 ни ташкил этган. (базавий шароитлар бўйича 4,4; барқарорлик бўйича 3,6 ва монандлик бўйича 5,3).

Ўзбекистонда пенсия бадаллари даражаси (12-25%) бошқа мамлакатларга нисбатан юқори ҳисобланади. Бироқ тўловларнинг ялпи коэффициенти (55%) ўртача. Ушбу кўрсаткич ишчининг ўртача иш ҳақига нисбатан олинган ўртача пенсияни кўрсатади. Бу номувофиқлик фуқаро пенсия бадалларидан кўп маблағ олмаётгани ва пенсиялар жуда паст эканлигини англатади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда норасмий бандлик юқори бўлгани сабабли пенсия таъминоти тизимининг қамрови паст бўлиб – 38%ни ташкил этади. Пенсия механизмлари сифатида фойдаланиш мумкин бўлган расмий молиявий хизматлар оммабоплиги ҳам паст.

Шулардан келиб чиққан ҳолда Стратегик ислоҳотлар агентлиги пенсия тизимини такомиллаштириш мақсадида Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқишни тавсия этмоқда.

Бунда, пенсия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш, шу жумладан:

  • пенсия тайинлаш шартларини қайта кўриб чиқиш;
  • пенсия ёшини умр давомийлигига мослаб қайта кўриб чиқиш;
  • иш стажи ёки пенсия олиш учун бадалларни қайта кўриб чиқиш;
  • пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
  • аҳоли қамровини ошириш каби жиҳатлар инобатга олиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.