Пенсия ҳисобланганда устама ва мукофот пуллари инобатга олинадими
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:
Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;
2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.
Яъни, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.
Улашиш:
Шарҳлар