Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллиондан ошди
Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллион кишидан ошди, деб хабар бермоқда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 июнь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 млн 8 минг 597 нафарни ташкил қилган. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига улар сони 3 млн 998 минг 966 нафар бўлган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида 124 184 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланган. Шундан 102 610 нафар фуқарога ёшга доир, 14 388 нафар фуқарога ногиронлик ҳамда 7 186 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Улашиш:
Шарҳлар