,

Пентагон раҳбари касалхонада ётгани ҳақида сукут сақлагани учун узр сўради

Ллойд Остин
Фото: EPA

АҚШ Мудофаа вазири касалхонага ётқизилгани ҳақида сукут сақлагани учун узр сўради. Пентагон ва Оқ уй унинг касалхонада тўрт кун бўлганини билишмаган.

Ллойд Остин касалхонадан қайтгач, АҚШ Мудофаа вазирлигида ўтказган биринчи матбуот анжуманида узр сўраган.

“Мен президентга ташхисим ҳақида хабар беришим керак эди. Мен буни қилмадим ва бу хато эди”, –  деди Остин ҳамда барча ҳамкасблари ва Америка халқидан кечирим сўради. У вазиятни «тўғри ҳал қилмаганини» қўшимча қилди.

Ташхис ҳақидаги сукунат, Остиннинг сўзларига кўра, «сирлилик эмас, балки кўпроқ махфийлик масаласи». Унинг таъкидлашича, унга ўхшаш ташхис, айниқса афро-америкаликлар ҳамжамиятида, одамлар одатда сир сақлашни хоҳлайдиган маълумот ҳисобланади.

Январь ойи бошида 70 ёшли Остин касалхонага ётқизилган, бироқ бу ҳақда на Пентагон, на Оқ уй бир неча кун давомида билмаган.

9 январь куни Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт маркази Остин простата саратонининг дастлабки босқичидан даволанаётганини билдирган эди. Марказ прогнозларни «жуда яхши» деб атади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.