Пенза областида ЙТҲ натижасида 7 нафр Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Пенза области йўл полицияси маълум қилишича, 11 январь куни соат тахминан 03:00да М-5 Урал йўлининг 504-километрида микроавтобус ҳайдовчиси, 1981 йилда туғилган эркак қарама-қарши полосага чиқиб кетган ва «Вольво» юк машинаси билан тўқнашган, натижада саккиз киши ҳалок бўлган, яна бири оғир аҳволда.
Нижнеломовский туманлараро прокурори Андрей Ярош автоҳалокат Вольво автомобили ва Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган JAС микроавтобуси иштирокида содир бўлганлиги, ҳозирда ҳодисанинг сабаблари ва шароитлари аниқланаётганини қайд этади. Вилоят прокуратураси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, JAС микроавтобуси хорижий давлат рақамларига эга бўлган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг Ўзбекистон рақамларига эга эканлигини маълум қилган.
Бахтсиз ҳодиса натижасида етти кишининг ўлими бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми “Ҳаёт ёки соғлиқ хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган хизматларни кўрсатиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Шарҳлар