Песков Залужнийнинг истеъфога чиқмагани бўйича изоҳ берди
Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг тасдиқланмаган истеъфоси ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқда ва бу Киевда муваффақиятсиз қарши ҳужумдан кейин муаммолар борлигини кўрсатади.
“Албатта, кузатишяпти. Ҳозирча саволлар кўп”, — дейди Песков. «Киев режимида жуда кўп муаммолар бор, у ерда ҳамма нарса яхши эмас – бу аниқ».
Аввалроқ Financial Times манбалари Украина президенти Залужнийни ишдан бўшатмагани ва бир мунча вақт бу қадамни қўймаслиги мумкинлиги ҳақида, ОАВда бош қўмондоннинг ўз лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин маълум қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар