Петербургда ўзбекистонлик фуқаро қизларнинг юбкаси остини фото ва видеога олган ҳамда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган
Ўқувчи қиз метрода шилқимлик ҳақида шикоят қилганидан сўнг қўлга олинган 31 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг телефонидан “жинсий оғишлар борлигини кўрсатувчи” фотосуратлар топилди, дея хабар беради Тергов қўмитасининг Петербург Бош тергов бошқармаси.
“Фонтанка”нинг маълумотларига кўра, сўз эркакнинг жамоат жойларида олган фотосуратлари ва видеолари ҳақида бормоқда. У телефонни пастга тушириб, аёллар ва қизларнинг юбкалари остини тасвирга олган. Бу жинсий фетишизмнинг бир тури бўлиб, у “апскёрт” дейилади. Инглиз тилидан «юбка остига қараш» деб таржима қилинади.
Тергов органлари ота-оналарни фарзандларига ҳибсга олинган шахснинг суратини кўрсатишни сўрамоқда, чунки ҳозирда унинг жиноий фаолиятининг қўшимча эпизодлари аниқланяпти. Унинг ўзи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
«Не молчи» лойиҳаси Буюк Британияда 2019 йилдан бери апскёртинг жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, икки йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Ушбу қонун бўйича биринчи ҳукм 2021 йилда чиқарилган. Ҳозирда Австралия, Германия, Франция, Япония ва бошқа мамлакатларда ҳам апскёртинг жиноят деб ҳисобланади.
Шарҳлар