Пискентда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Foto: Departamnet

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро M.M.ga гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», -деб хабар бермоқда Департаменти.

Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.У. ва А.П. фуқаролар И.Э. ва I.U.ga ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.