Писториус Германия ва Финляндия ўртасидаги кабел узилишини саботаж деб ҳисоблайди
Германия мудофаа вазири Европа Иттифоқи ҳамкасблари билан учрашув чоғида Болтиқ денгизи тубидаги телекоммуникация кабеллари атайлаб шикастланганини айтди . Ҳеч қандай далил йўқ, деди Писториус, лекин «ҳеч ким бу кабеллар тасодифан узилганига ишонмайди».
Аввалроқ Финляндиянинг Cиниа давлат компанияси Финляндия ва Германия ўртасидаги Швеция сувларида C-Лион1 маълумот кабелида нуқсон аниқлангани, натижада алоқа узилиб қолгани ҳақида маълум қилганди. Финляндия ва Германия ташқи ишлар вазирликлари бундан «чуқур хавотир» билдирдилар.
C-Лион1 йўналиши Хелсинкидан Ростокгача бўлган 1173 км масофани қамраб олади – қисман икки йил аввал вайрон қилинган «Шимолий оқим» қувурлари билан бир хил йўналиш бўйлаб. Кабел 2016 йилнинг баҳорида ишга туширилган ва Финляндиядан Марказий Европага тўғридан-тўғри узатиладиган ягона сув ости маълумот кабели ҳисобланади.
Шарҳлар