Ўзбекистонда пиёз нархи арзонлашди

Фото: хабар.ўз

“EastFruit” компанияси томонидан Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархларини мониторинг қилинди.

Ўтган ҳафтада ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача тушиб кетган, бу 12 АҚШ сентига тенг.

«Яъни, ҳозир Ўзбекистонда 830 килограммдан ортиқ пиёзни $100га улгуржи харид қилиш мумкин», – дейилади хабарда.

Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ бўлган. Йилнинг ушбу даври учун одатий нарх тахминан икки баравар юқори ва 24−26 АҚШ сентини ташкил қилади.

Феврал ойида “EastFruit” Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархларида ўсиш кузатилаётгани ҳақида хабар берганди. Пиёз нархининг ошишига Европа Иттифоқига маҳсулот экспорти ҳажмининг ошиши сабаб бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.