PizzaPitch Women: ғолиблар 10 миллион сўм мукофотга эга бўлишди

Фото: Anhor.uz

Мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини янада оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва танловлар амалга оширилиб келинмоқда.

Фото: Anhor.uz

Шундай лойиҳалардан бири тадбиркор хотин-қизлар учун “PizzaPitch Women” танловидир. Ушбу лойиҳанинг мақсади тадбиркор аёлларга истеъдодларини намойиш этиш, муваффақият ҳикоялари билан ўртоқлашиш ҳамда ўз лойиҳаларини тақдим этишга қаратилган. Танлов жорий йилда 2 маротаба ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг дастлабки иштирокчилари Хотин қизлар байрами муносабати билан “U-Enter” инновацион тадбиркорлик марказида тўпланишди.

Фото: Anhor.uz

Фото: Anhor.uz

Лойиҳа БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда KOICA ва USAIDкўмагида “PizzaPitch” ҳамжамияти томонидан ташкил этилмоқда. Иштирокчилар эксперт ва тадбиркорларга стартап лойиҳаларини намойиш қилиб, улардан фикр-мулоҳазаларини олиш имкониятига эга бўлишди. Унда ҳар бир лойиҳаларнинг мукаммаллиги, пухта ўйланилганлиги, аниқ мақсад ва режалар қўйиш орқали, бюджет тақсимоти тўғри қўйилгани таниқли тадбиркор ва экспертлар кўригидан ўтказилди.

Фото: Anhor.uz

Танловнинг ушбу босқичида энг яхши 5 та лойиҳа 10 млн сўмлик молиявий кўмак ютиб олиш имкониятига эга. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир лойиҳа ва унинг ташаббускорлари ўз маҳорат ва имкониятларини намоён этишди. Тақдимоти якунланган иштирокчи жамоа аъзолари учун лойиҳадан ташқари бир бирлари билан ўзаро тажриба ва фикр алмашишлари учун катта имконият тақдим этилган, шунингдек, мутахассислар томонидан тренинг машғулотлари ҳам ташкил этилгани улар учун муҳим восита бўлди.

Фото: Anhor.uz 

Ғолиблар муваффақиятли тадбиркорлар ва инвесторлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланиши кўрсатиб ўтилган. Ажратиладиган маблағлар маркетинг ва сотувлар ҳажмини кўпайтириш учун сарфланиши кўрсатилган.

Лойиҳа ташкилотчиларининг маълум қилишларига кўра, танловнинг навбатдаги тури йил якунларида, ноябрь ойида ўтказилиши белгиланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.