Пётр Каримовнинг даъвоси бўйича суд номаълум муддатга қолдирилди
Бугун, 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан кўриб чиқилиши керак бўлган фуқаролик иши номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзади.
Суд жавобгар тараф (Татьяна Каримова) расмий вакилининг аризасига кўра, номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, томонлар суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. ФИБ Яккасарой туманлараро суди расмийлари бугунги суд жараёнига иккала тараф ҳам келмаганини билдирди.
Суд ишида даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов бўлиб, у ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо юзасидан мамлакатнинг собиқ биринчи рақамли хоними Татяна Каримовага нисбатан судда даъво қўзғаганди.
Шарҳлар