Бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин
“Ўзгидромет” хизмати марказининг хабарига кўра, 7 январь куни пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Шарҳлар