Пойтахт ҳокимлиги «Яшил шаҳар» кунида иштирок этишга чорламоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Яшил шаҳар» кунида иштирок этишга таклиф этади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати ёзмоқда.

«9-ноябрь куни пойтахтимизда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади ва биз барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чорлаймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Дарахтларни ўзингиз хоҳлаган жойда — уйингиз ҳовлисида, корхона ҳудудида ёки ҳокимликка мурожаат қилиб, бошқа тавсия этилган мақбул жойларда экишингиз мумкин.

Пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш учун, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этишади.

Минтақамизда тарихан ўзини яхши кўрсатган манзарали дарахтларнинг қуйидаги турларига эътибор қаратиш лозим:

Чинор
Лола дарахти
Липа
Каталпа
Заранг
Қайрағоч
Эман
Оқ/пушти акация

«Келинг, шаҳримизни биргаликда янада яшил қилайлик!», – дейилган

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.