Пойтахтда мавжуд 217 та  қозонхонанинг 29 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган

Пойтахтда ҳадемай иссиқлик мавсуми бошланиш арафасида. Унга тайёргарлик жараёнида қандай ишлар бажарилди, деб ёзмоқда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пойтахтда мавжуд 217 та  қозонхонанинг 29 тасида мукаммал  таъмирлаш ишлари олиб борилган. 76 км эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилди ва 1.32 км иссиқлик тармоқлари ер остига олинди.

47.1 км Иссиқлик тармоқларидаги изоляция қопламаси қайта тикланиб, 12 та насос станциялари мукаммал таъмирланди.

92 та насос станцияси эса жорий таъмирланди.

1512 та зулфинлар алмаштирилди. Бу эса йиллик режани 129 фоизга бажариш дегани.

Бундан ташқари, 2927 дона ҳаводан ўтган иссиқлик қувурлари бўялди . 159 та ҳисоблагич  ва  112 дона Индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилган. Шунингдек, қиш мавсумида зарур бўладиган захира анжомлари 100 фоиз ҳозирлаб қўйилган. Барча маълумотлар «Веолиа энергй Ташкент» МЧЖ ХК томонидан тақдим этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.