Пойтахтга кириш бўйича чекловлар кимга тааллуқли бўлмайди

Фото: DW

28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмайди:

— Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

— даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

— Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

— Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

— Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

— барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

— соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.