Пойтахтнинг айрим туманлари ва Тошкент вилояти электр таъминотисиз қолди
Тошкент шаҳрида 4 март куни соат 14:43 да 110 кВ кучланишли «Л-Навоий-1,2» электр узатиш тармоқларида носозлик юз бериб, “Сағбон” кичик станциясининг электр таъминотидан узилишига сабаб бўлди.
Натижада Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ва Тошкент вилоятида яшовчиларнинг бир қисми вақтинча электр таъминотисиз қолди.
Айни дамда муаммони бартараф этиш бўйича махсус гуруҳлар иш олиб бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар