Пойтахтнинг қатор марказий кўчаларида ноқонуний реклама банерлари демонтаж қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Шаҳрнинг ташқи қиёфаси кўркамлигини сақлаб қолишга ҳамда кўчаларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган рейд тадбирлари давомида кўплаб қонун бузилишлар аниқланган.

Пойтахт туманлари ҳокимликларининг мутасаддилари, ҳусусан, Миробод тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида олиб борилган рейд тадбирларида Нукус, Шахрисабз, Фарғона йўли ва бошқа қатор кўчаларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, пиёдалар йўлакларида ўрнатилган 120дан зиёд ноқонуний реклама ва турли эълонлар банерлари демонтаж қилинган.

Шунингдек, Яккасарой туманидаги Бобур ва Нукус кўчаларида жойлашган 16 қаватли кўп қаватлиуйнинг фасадқисмига жойлаштирилган реклама банери тегишли соха масъулларининг хулосасига асосан бартараф этилди, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.