Пойтахтнинг иссиқлик тармоқлари совуққа тайёр

Foto: Videodan qirqib olingan

Пойтахтда ҳадемай иссиқлик мавсуми бошланиш арафасида. Унга тайёргарлик жараёнида қандай ишлар бажарилди. Бу  ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида пойтахтда мавжуд 217 та қозонхонанинг 29 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган. 76 км эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилди ва 1.32 км иссиқлик тармоқлари ер остига олинди. 47.1 км иссиқлик тармоқларидаги изоляция қопламаси қайта тикланиб, 12 та насос станциялари мукаммал таъмирланди. 92 та насос станцияси эса жорий таъмирланди. 1512 та зулфинлар алмаштирилди. Бу эса йиллик режани 129 фоизга бажариш дегани.

Бундан ташқари, 2927 дона ҳаводан ўтган иссиқлик қувурлари бўялган. 159 та ҳисоблагич ва 112 дона Индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилган. Шунингдек, қиш мавсумида зарур бўладиган захира анжомлари 100 фоиз ҳозирлаб қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.