Покистон бош вазири ва унинг рафиқасига етти йил қамоқ жазоси берилди
3 февраль куни суд Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини ноқонуний никоҳда айбдор деб топиб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди ва уларнинг ҳар бирига 1,8 минг доллардан жарима солди.
Reuters агентлигининг эслатишича, бу охирги ҳафтада ва 8 февралда бўлиб ўтадиган миллий сайловлар арафасида Хонга қарши чиқарилган учинчи ҳукм.
Аввалроқ Покистоннинг собиқ бош вазири давлат сирларини ошкор қилгани учун 10 йилга қамалгани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар