Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ҳам Тошкентга етиб келди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизмати хабар беряпти.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.