Покистонда жангариларнинг ҳужуми оқибатида 38 киши ҳалок бўлди

фото: news.day.az

Покистоннинг Куррам туманида автомобиллар карвонига уюштирилган қуролли ҳужум натижасида камида 38 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс хабар бермоқда.

“Покистон шимоли-ғарбидаги нотинч минтақада қуролланган шахслар шиа мусулмонларини олиб кетаётган йўловчи машинага қарата ўт очди, камида 38 киши, жумладан, олти аёл ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди”, — дейилади хабарда.

Бир неча жабрланувчининг аҳволи оғир. Агентликнинг қайд этишича, ҳужум сўнгги йилларда минтақадаги энг йирик ҳужум бўлган. Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Аввалроқ Покистоннинг Кветта шаҳридаги темир йўл вокзалида содир этилган теракт оқибатида 27 киши ҳалок бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.