Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи мамлакатларига полиз маҳсулотлари экспорти кенгаймоқда

Foto: “Dunyo” AA

Ўзбекистоннинг «Oksus» корхонаси томонидан умумий ҳажми 20 тоннага яқин бўлган полиз маҳсулотлари Латвиянинг «KGS Group» компаниясига етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум бўлишича, маҳсулотлар жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошлаб Латвия шаҳарларидаги йирик савдо марказларда сотувга қўйила бошланган. Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доиралари вакиллари ушбу маҳсулотларни Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига етказиб бериш ҳажмини янада оширишни режалаштиришмоқда.

Ўзбекистоннинг полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналари Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида сотилаётган ўзбек миллий маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун минтақадаги йирик импортёр компаниялар билан музокараларни давом эттирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.