Польша Мудофаа вазирлиги Россия билан уруш эҳтимоли борлигини айтди
Польша Россия билан ҳарбий ҳаракатларни истисно қилмаяпти. Мамлакатда дунёдаги жанговар таҳдидларга қарши муносабат жиддий, шу сабабли Польша қурол-яроғ танқислигини тўлдирмоқда ва аудитлар ўтказмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.
“Мен барча сценарийларни кўриб чиқяпман, энг ёмонларига эса энг жиддий ёндашяпман. Бу шунчаки айтилган гаплар эмас”, — деди Косиняк-Камиш. У шу тариқа Варшавага Россия томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёргарлик ҳақидаги саволга жавоб берди.
Бундан ташқари, мудофаа вазири айни пайтда бутун дунёда жиддий вазият ҳукм сураётганини таъкидлади. Бунга нафақат Украинадаги вазият, балки Тинч океани ва Қора денгиз минтақаларидаги ҳодисалар ҳам киради. Косиняк-Камиш фикрича, ҳар битта сценарийга тайёр бўлиш керак. Шу муносабат билан мамлакат қурол-яроғ ва аскарлар анжомлари захирасини тўлдирмоқда ва аудитлар олиб бормоқда.
Шарҳлар