Бухорода врач пора билан қўлга тушди
Жондор тумани Тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи сифатида фаолият олиб борувчи шахс бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилган. У ваколатли танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқишда керакли бўладиган ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ундан 200 АҚШ долларини талаб қилган.
25 апрель куни врач Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олган вақтида далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар