Тошкент халқаро аэропортининг назоратчиси пора олаётганида қўлга тушди
Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, фуваронинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилган.
Хабарга кўра, “жиноятчи дастлаб ижтимоий тармоқда жабрланувчи билан танишган ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилган”.
2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан А.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ҳамда жиноятчига Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шарҳлар