Портлаш натижасида шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади
Бир кун олдин Тошкентдаги божхона омборида содир бўлган портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизацияга жўнатилади, “бу хавфсизлик ва экология нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга”, – дейди Хитойнинг ишлаб чиқарувчи компанияси ваколатхонаси.
Автомобиллар «портлаш тўлқини ва отилган металл парчаларидан юзаки зарарланган», дея тасдиқлади компания.
“Автомобилларни бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади”, — дейилади хабарда.
Компания тергов давом этадиган даврда ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ҳақида маълумотни тарқатмасликка чақирди ва барча қурбонлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Портлаш Interlogistics қўшма корхонасига қарашли Халқаро логистика марказининг (United Cargo Center) очиқ майдонида содир бўлган. Машиналарнинг бир қисми отилган металл парчалари натижасида ёниб кетган бўлса, баъзиларининг ойналари синган, кузовлари шикастланган.
Шарҳлар