Постдан яширинча олиб ўтилаётган 670 миллион сўмлик маҳсулот аниқланди
“Чуқурсой” божхона постида хориждан келтирилган 17 тонна оғирликдаги ЛEД лампаларга тегишли эҳтиёт қисмларни божхона кўригидан ўтказиш давомида навбатдаги божхона қонунбзилиши ҳолати фош қилинди.
Божхона юк декларациясида қиймати 670 млн сўмдан зиёд бўлган 9 турдаги мазкур товарларнинг коди ўзгартирилгани маълум бўлган. Гарчи товар кодларида қайд этилган хусусиятлари бир-бирига ўхшаш бўлса-да эҳтиёт қисм тарзидаги маҳсулот ҳужжатларда тайёр ЛEД лампа сифатида қайд этилган, миқдори эса донада кўрсатилган. Шу зайлда юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 112 млн. сўмлик божхона тўловларидан қочишга уринишган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан йил бошидан буён аниқланган 3,7 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати салкам 70 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар