Пойтахт автобуслари 2023 йила қанча йўловчига хизмат қилгани очиқланди
2023 йилда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобуслари 241,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Бир кунда ўртача ташиладиган йўловчилар сони 662,3 мингдан ошган. Бу эса 2022 йилга нисбатан 62% га кўп.(2022 йилда ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган). Автобусларда 2023 йил давомида жами 241,7 миллион йўловчи ташилди, деб ёзяпти «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
«Кунлик қатновлар сони ўртача 16 847 тани ташкил этди. 2022 йилга нисбатан 59,8% га ошди. (2022 йилда кунлик қатновлар сони ўртача 10 542 тани ташкил этган). 2023 йил давомида жами 6 149 147 та қатновлар амалга оширилди», – дейилади хабарда.
Бугунги кунда пойтахт жамоат транспорти тармоғи 165 та йўналишдан иборат бўлиб, 1 кунда 1700 га яқин автобуслар йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
2024 йилда яна 200 та янги электробуслар харид қилиниб 5 та янги йўналиш ташкил этиш режалаштирилган.
Шарҳлар