Пойтахт аэропортида 99 дона смартфонни олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Foto: Bojxona qo'mitasi

“Тошкент-Сеул” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бирининг қўл ва йўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, юклар орасидаги косметика воситалари қутилари ҳамда сумка астарларига 3 хил русумдаги 99 дона муқаддам фойдаланилган смартфонлар яширилганлиги аниқланди. Бу ҳақда давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати ёзмоқда.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 207 млн сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан 286 та ҳолатда жами 17,3 млрд сўмлик уяли алоқа воситалари ҳамда электрон қурилмаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши тўхтатиб қолинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.