Рамазонда пойтахт автобуслари соат 4:00 дан ишини бошлайди

Фото: Транспопт вазирлиги

Байрам кунлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:

  • 2024 йил 10-апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
  • 2024 йил 11-апрель пайшанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 12-апрель, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 13-апрель, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
  • 2024 йил 14-апрель, якшанба – дам олиш куни. Якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.