Пойтахтнинг сув ва канализация тармоғини яхшилашга салкам 8 миллиард ажратилмоқда
21 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Сув ва канализация тармоғи учун пойтахт бюджетидан 7 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Хабарга кўра,“маблағ пойтахт Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузуридаги “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” жамғармасида шаклланган қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилади”.
Сергели туманидаги Нўғойқўрғон ва Қубайтепа маҳаллаларидаги тоза ичимлик суви ва дренаж тармоғи учун 2,5 миллиард сўм, Юнусобод туманидаги Оқтепа маҳалласини марказлашган оқова сув тармоғи билан таъминлаш харажатлари учун 5,4 миллиард сўм берилиши белгиланган.
“Пул ўрнатилган тартибда “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига йўналтирилади ва Давлат молиявий назорат бошқармаси пулнинг сарфланишини назорат қилади”, – дейилади хабарда.
Бир неча кун аввал Тошкент шаҳар ҳокими сув тошқинларининг олдини олиш учун бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 846 миллион 500 минг сўм пул ажратган эди.
Шарҳлар