Самарқандда 8-синф ўқувчиси 17 ёшли боладан фарзанд дунёга келтирди

Фото: freepik

ОАВларда «Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди» мазмунидаги хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009 йилда туғилган) П.З. 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада П.З. чақалоқ дунёга келтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.