Президент 17 мингдан ортиқ амалдорни қисқартирди

Источник: unsplash.com

Президент “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармон билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони эса 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бино бўшамоқда.

Қайд этилишича, мазкур чора-тадбирлар натижасида штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм ва автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.