Давлат раҳбари инвесторлар билан суҳбатлашди
Наманган вилоятида умумий қиймати 4 миллиард долларлик 47 лойиҳа шакллантирилган. Шундан 2 миллиард 300 миллион долларлик 17 таси давлат раҳбарига тақдимот қилинди.
Уларга Россия, Хитой, Туркия, БАА, Франция, Германия, Австрия, Италия, Нидерландия, Эрон, Покистон каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.
Хабарга кўра, «Хитой билан ҳамкорликда Чуст туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш, покистонлик инвестор томонидан Тўрақўрғон туманида синтетик мато ишлаб чиқариш ва бўяш, Австрия компанияси билан вилоят травматология марказини жиҳозлаш режалаштирилган».
Мазкур 47 та лойиҳа натижасида 40 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланиши кўзда тутилган.
Шунингдек Президент инвестор ва ташаббускорлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги муҳокама қилди ва уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар бериди.
Шарҳлар