Президент: 2025-йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади
Президентимиз 2025-йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.
Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017-йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.
Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.
Улашиш:
Шарҳлар