Президент: 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шарафдир
Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият.
“Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир.
Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало уларга таянади.
Ишончим комил, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, жонажон Ватанимизни албатта том маънода эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантирамиз”, – деди Президент нутқининг якунида.
Шунингдек, мажлис давом этмоқда, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирмоқда.
Шарҳлар