Юнусобод ривожланиш буйича пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди
Президент Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини Юнусобод тумани мисолида тушунтирди.
Унга кўра, сўнгги етти-саккиз йилда пойтахтда, шу жумладан Юнусободда катта ўзгаришлар бўлган. Бу даврда туманга 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиб, корхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 3,5 мингтага, иш ўринлари 20 мингтага кўпайган.
Хабарга кўра, «туманда 6 минг хонадонли янги уй-жойлар қурилиб, 8 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил қилинган ва 3 та олийгоҳ очилган. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича ҳам Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланган».
Йиғилишда Юнусободни чекка қисми билан пойтахтнинг марказий қисмидаги маҳалла ўртасидаги фарқ жуда катта экани, аҳоли даромади ва яратилган шароит бўйича вазият бир хил эмаслиги таъкидланган.
Шунингдек, тумандаги айрим оилалар ойлик даромадини фақат кун кечиришга сарфлаётганлиги, улар ўзи ва фарзандлари келажагига инвестиция киритиш учун маблағ ажрата олмаётганлиги, иқтисодий комплекс ташкилотларида бу борада таҳлил йўқлиги, турли молиявий инструментлар орқали бу оилалар даромадини оширишни ўйлаб кўрилмагани қайд этилган.
Шарҳлар